«Китобхонлик ҳафталиги» Фарғонада катта тантана билан бошланди

    Маданият 18 апрел 2022 5275

    Фарғонадаги Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида «Китобхонлик ҳафталиги»га старт берилди.

    Вилоятда иккинчи бор ўтказилаётган кенг кўламдаги ҳафталикнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар «Китобхонлик ҳафталиги»нинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ушбу ташаббус маънавий юксалишга қўйилаётган дадил қадамлардан бири эканлигини таъкидлади.

    Фарғоналик «Ёш китобхон» танлови ғолиблари Шарофатхон Исмоилова ва Муҳаммадфозил Исмоиловнинг ютуқлари вилоятда ҳам китобхонликка қаратилаётган юксак эътиборнинг самараси эканлиги қайд этилди.

    Тадбир давомида миллий ва анъанавий чолғу оркестрининг мусиқали дастури, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ижодий жамоасининг чиқишлари, Китоб кўргазмалари иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

    Жорий йил 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида I Фарғона китоб фестивали ҳам ташкил этилади.

    Фестиваль давомида республика ва вилоят нашриётлари, китоб дўконлари иштирокида китоб ярмаркалари ташкил этиш, муаллифлик китоблари тақдимоти ва дастхат қўйиш маросимини ўтказиш учун республика, айниқса, водий вилоятларининг таниқли ижодкорларини жалб этиш, шунингдек, китоб ва босма нашрлар чоп этиш соҳасидаги янгиликлар кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилган.

    Фарғонада старт олган «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида вилоят миқёсида «Энг яхши китобхон ҳудуд», «Энг яхши китобхон маҳалла», «Энг яхши китобхон таълим муассасаси», «Энг намунали китоб дўкони» кўрик-танловлари ўтказилади, вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Энг китобхон талаба», «Энг китобхон гуруҳ», «Энг китобхон факультет» интеллектуал танлов ва ўйинлари ташкил этилади, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates