Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунга кўра товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Айни пайтда Республика бўйича жами 11 та ҳудуд географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Географик кўрсаткичлар сонининг ошиши ҳудудларга туристик оқимнинг кўпайишига, «гастрономик туризм»нинг ривожланишига ва умуман, ҳудудлар туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам бериши айтилади.
Республика миқёсида 208 та туман ичидан 11-бўлиб, Қашқадарё вилоятида эса иккинчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган ушбу географик кўрсаткич ҳақидаги хабарнома Кўкдала туман ҳокимлигига топширилди.
(Маълумот учун, 2023 йил 8 январь куни «Ғузор тандир гўшти» ҳам географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.)
Хулоса қилиб айтганда, географик кўрсаткичлар сонини ошиши ҳудудларга туристик оқимининг кўпайишига, «гастрономик туризм»ни ривожлантиришга ва умуман, ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.