Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, шунингдек, экология ва туризм соҳаларининг ҳудудий расмий вакиллари ҳамда фаол тадбиркорлар иштирок этди.
33 ўринли мазкур меҳмонхона «АЙИМ ТОУР» корхонаси томонидан ташкил этилган бўлиб, барча замонавий қулайликларга эга, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.