Ҳамюртимиз биринчи стартдан кейин умумий жадвалда 35-ўринни эгаллаб турганди. Иккинчи старт анча муваффақиятли чиқди ва у белгиланган масофани 1 дақиқа 14.72 сония ичида босиб ўтди. Бу кўрсаткич билан Тўхтаев иккинчи стартда 27-ўринни эгаллади ва иккита уриниш натижасига кўра 29-поғонани банд этди.
Ушбу дастурда ғолиблик швейцариялик Марко Одерматтга насиб этди. Словениялик Жан Кранжич эса иккинчи бўлди. Кучли учликка Франция вакили Метю Февр якун ясаб берди.
Комилжон Тўхтаев Осиё қитъаси ва туркий тилли давлатлар орасида энг яхши натижа қайд этди.
Энди ҳамюртимиз 16 феврал куни слалом дастурида ўз омадини синаб кўради.