Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар ва қонун ҳужжатлари йуналишларига асосан самарали фаолият юритишини таъминловчи омиллардан бири ўз таркибида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат (compliance control) тизимини ташкил этиш ҳисобланади.
Коррупцияга қарши комплаенс назорати — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир.
“Комплаенс назорат” тизимини жорий этишнинг қатор самарали омилларга хизмат қилади. Жумладан, коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларни минимум даражага туширишга хизмат қилади.
Давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш, ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уларни ҳал қилиш масалаларини тартибга солиш ва бошқа устувор натижалар ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашишда унинг оқибатлари билан эмас, балки уни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш самаралироқ. Комплаенс-назорат хизмати ана шундай механизмдир.
Бу тизим коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби қатор профилактик чораларни ўз ичига олади.
Кадастр сохаси ушбу тизимни татбик килишдан максад, аввалам бор бу йуналишда хам бошка давлат ташкилотларида йўл қўйилган камчиликлар, вазифа ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича рейтинг сезиларли даражада сусайганидадир, хамда айрим ходимлар томонидан манфаатлар тукнашувига олиб келувчи омиллар яратилганидир. Натижада, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида Комплеанс-назорат хизмати жорий килингандан сўнг, соха ходимлари аттестациядан ўтказилиб, коррупцияга мойиллиги бўлган 1 минг 476 нафар (28 %) ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Кадастр агентлиги Тошкент шахар бошкармасида аввалом бор соха ходимлари орасида коррупцияни олдини олиш мақсадида, хизмат вазифаларни бажаришда таъмагирлик холатларига йул куймаслик, ички тартиб низомларга риоя килиш, ваколатларини суистеъмол килмасликлари, манфаатлар тукнашувига йул куймаслик, таъмагирликка берилмаслик, хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндошмаслик, айрим фукаролар томонидан ходимга нисбатан босим ўтказиш ёки бўлмаса ўзлари томонидан моддий манфаат таклиф килиб эвазига мурожатларини ижобий равишда кўриб чиқишларини сўраб синов холатларига тушиб қолмасликлари мақсадида профилактик сухбатлар ўтказиш билан бошланди.
Комплеанс-назорат ходимининг сохада яхши томони шундан иборатки, тизимда коррупция холатларини, манфаатлар тўқнашувини олдини олишга, ходимларнинг таъмагирликка йўл қўймасликка, доимий тарзда профилактик тадбирларни олиб боради. Хамда ушбу холатларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиб олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва таклиф киритади.
Комплаенс-назорат хизмати йўналишини албатта ривожлантириш керак. Чунки хар бир давлат ташкилот тизимида ички назорат тартибга солинса, шаффофлик таъминланса, коррупцияга бархам берилса, фуқароларнинг ишончи Кадастр сохасига янада ортади.
Ҳасан НОСИРОВ,
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармасининг Комплаенс-назорат
хизмати бош мутахассиси