Кўп имкониятли замонавий метеостанция яратилди

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қуёш энергияси халқаро институти олимлари томонидан кўп имкониятли замонавий метеостанция ишлаб чиқилди.

    Қуёш энергияси халқаро институти биносига ўрнатилган метеостанция бир вақтнинг ўзида Қуёш нурланиши қувватини, шамол тезлиги ва йўналишини, атроф-муҳит ҳароратини ўлчаш имконини беради.

    Метеостанция Қуёш нурланиши қувватини ўлчайдиган иккита, бири горизонтал равишда, иккинчиси, горизонтга 45о бурчак остида жойлаштирилган, шамол тезлиги ва йўналишини ўлчайдиган датчикдан ҳамда ҳароратни аниқ ўлчайдиган термометрдан ташкил топган.

    Ушбу қурилмалардан олинган маълумотлар иккиламчи қурилма орқали компьютерга юборилади. Компьютерда Институт олимлари томонидан яратилган махсус дастур ўрнатилган, ҳар бир дақиқада (вақт оралиғини 60 дақиқагача ўзгартириш мумкин) ўлчанган маълумотлар компьютерда сақланиб борилади.

    Метеостанция тизими электр энергия таъминоти юқори самарадорликка эга бўлган Қуёш фотоэлектрик модуллари томонидан амалга оширилади. Республика бўйлаб бундай қурилмаларни юзлаб/минглаб ўрнатиш кўзда тутилмоқда ва бу Ўзбекистонда энергетик башоратлаш (Energy metrology)ни ривожлантириш имконини беради. Натижада наукастинг башоратлаш (nowcasting) тизими яратилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates