Копенгаген: дунёдаги энг қадимги фонд биржасида ёнғин содир бўлди

    Шаҳар марказида жойлашган Копенгаген фонд биржаси биносида кучли ёнғин юз берди. Қисқа вақт ичида ёнғин бинонинг муҳим қисмини қамраб олди.

    Бинонинг атрофи ўраб олинган, ичидаги барча одамлар эвакуация қилинган. Қутқарувчилар ва уларга қўшилган кўнгиллилар бинодан қимматбаҳо буюмлар, мебеллар ва расмларни олиб чиқишмоқда. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

    Дания маданият вазири Якоб Энгель-Шмидт ижтимоий тармоқларда содир бўлаётган воқеаларга изоҳ бериб, “Даниянинг 400 йиллик маданий мероси ҳозир ёнмоқда”, деб ёзди.

    Копенгаген фонд биржаси Дания пойтахтидаги энг қадимий бинолардан биридир. Бино ҳозирда Дания Савдо-саноат палатасига тегишли, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates