Ташриф дастури доирасида Ўзбекистон ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма қўмитанинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди.
Томонлар энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, инфратузилма ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини кўриб чиқдилар. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар белгиланди ва якунда имзоланган Йиғилиш баённомаси билан мустаҳкамланди.
Ташриф доирасида, шунингдек, Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири, Eksimbank ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) раҳбарлари, шунингдек, Кореянинг етакчи компаниялари, жумладан KIA corporation, Samsung, Lotte Chemicals ва бошқалар билан учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.