Улар Самарқанд ва Бухоро сингари тарихий шаҳарларимизга саёҳат қилди.
Бугун меҳмонлар Тошкентдаги 5-сонли мактабга келиб, ўзбекистонлик ўқувчи ва ўқитувчилар билан мулоқот қилди. Шунингдек улар очиқ дарсларда қатнашди, дарс жараёнларини кузатди, икки халқнинг миллий таомларидан танаввул қилди. Икки мамлакат ўқувчилар биргалашиб қўшиқлар куйлади, эсдалик учун суратларга тушди.
15 ноябрда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзувчиларнинг 9-халқаро конгрессида ушбу ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг ўзбек адабиёти ҳақидаги маърузасини тинглайди.
Кореялик ўқитувчи ва ўқувчилар Ўзбекистонга биринчи марта келди. Агар саёҳат уларга ёқиб, сафарлари мувафаққиятли якунланса, ҳар йили кореялик мактаб ўқувчилари мамлакатимизга саёҳатга келишини билдиришди. Бу эса икки давлат ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.