“Шимолий Корея тушга яқин Кенги ва Донхэ йўлларининг ҳарбий демаркация чизиғидан шимолдаги қисмларини портлатиб юборди”, дейилади Жанубий Корея қуроллик кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси баёнотида.
Ҳарбийлар кузатувни кучайтирганини ва жавоб беришга тайёрлигини айтди.
Ўтган ҳафта Корея халқ армияси бош штаби 9 октябрдан бошлаб Жанубий Корея билан боғланган барча автомобиль ва темир йўлларни ёпиши ҳақида огоҳлантирган эди, деб хабар беради interfax.ru.
“Корея ярим оролидаги кескин ҳарбий вазият армиямиздан давлат хавфсизлигини янада ишончли ҳимоя қилиш учун янада қатъий ва кучлироқ чоралар кўришни талаб қилади”, дейилади Шимолий Корея Бош штабининг Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотида.
“Бизнинг армиямиз учун асосий душман давлат ва доимий асосий душман бўлган Корея Республикаси билан жанубий чегарани доимий ёпиб қўйиш ва блокада қилиш ҳозирги вазиятда урушнинг олдини олиш ва КХДР хавфсизлигини таъминлаш учун ўзини-ўзи ҳимоя қилиш чорасидир”, дея таъкидлади Пхеньян.