Жанубий Корея агентлиги маълумотларига кўра, Шимолий Корея номаълум ракета учирди. Ишга тушириш тафсилотлари берилмаган.
4 октабр куни Шимолий Корея томонидан учирилган баллистик ракета Япония ҳудуди узра учиб ўтиб, Тинч океанига тушиб кетганди. Снаряд Япониядан уч минг километр узоқликда қулаб тушганди.
12 сентябрь куни Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳам КХДР баллистик ракета учирганини маълум қилганди, деб хабар беради lenta.ru.