Коррупцияга қарши курашиш бўйича ОКМК фаолияти ижобий баҳоланди

    Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар янги босқичга кирди.

    Хусусан, давлат сиёсатида шаффофлик, холислик, ҳисобдорлик, рақамлаштириш ҳамда масъулиятли бошқарувни таъминлаш мақсадида, давлат бошқаруви ҳамда иқтисодиёт барча тармоқларида ва соҳаларида халқаро стандартларга мувофиқ тизимлар жорий этилмоқда.

    Жумладан, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти“ Management Certification” сертификация идораси томонидан муваффақиятли аудитдан ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.

    Бугун ОКМК раҳбариятига ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро сертификати шунингдек, Oʻz DSt ISO 37001:2019/ ISO 37001:2016 маҳаллий сертификатлари топширилди.

    Маълумот учун ISO 37001:2016 халқаро стандарти — коррупцияга қарши бошқарув тизимини жорий этиш, ишлатиш, кузатиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича халқаро кўрсатмалар ва талабларни белгиловчи энг нуфузли халқаро стандарт ҳисобланади.

    У ташкилотларга ички ва ташқи коррупциявий хавф ва хатарларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва самарали бошқаришга кўмак беради.

    Мазкур сертификатлар “Олмалиқ КМК” АЖнинг фаолияти коррупцияга қарши кураш менежменти тизимининг халқаро ва маҳаллий стандартлар талабларига мувофиқлигини билдиради ҳамда Комбинатнинг барча даражадаги бошқарув аппаратига ва раҳбарлари зиммасига шаффофлик, очиқлик ва ҳисобдорликни мунтазам таъминлаш юзасидан улкан масъулият юклайди.

    ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича Мувофиқлик сертификатини қўлга киритиш нафақат ташкилотда шаффоф бошқарувни йўлга қўйиш, балки унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро майдонда ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш, Комбинат нуфузини оширишга ва глобал бозорда Комбинатнинг рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.

    ISO 37001:2016 халқаро стандарти халқаро бизнесда иштирок этаётган барча компаниялар учун халқаро фонд бозорларига кириш учун энг муҳим шартлардан бирига айланишга улгурди.

    Ўтган 2021-2024 йиллар ҳамда 2025 йилнинг биринчи ярми мобайнида “Олмалиқ КМК”АЖ фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Жумладан, халқаро стандартлар талаби бўйича Комбинатда 20дан зиёд ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди, Комбинатнинг 100дан зиёд функция ва вазифалари коррупциявий хатарларга мойиллиги баҳолашдан ўтказилиб, коррупция хавфи юқори бўлган вазифа ва функциялардаги коррупция хавфи даражасини минималлаштириш бўйича таъсирчан ва изчил чоралар кўрилмоқда. Комбинатда қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, 50 дан зиёд камчилик ёки номувофиқликлар қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.

    Натижада 2024 йилнинг якуни билан “Олмалиқ КМК”АЖ Самарадорлик рейтингида 102 та давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтингида фахрли 11-ўринни (85 балл тўплаган ҳолда, АЖлар ўртасида – 8ўринни эгаллади), “Очиқлик индекси” натижаларига кўра, 98 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орасида 1-ўринни (91,8 балл тўплаган), Рақамлаштириш рейтингида 2024 йил якуни билан фахрли 4-ўринни (99,9 балл тўплаган ҳолда) эгаллади.

    “Олмалиқ КМК”АЖ Раҳбарияти ва меҳнаткаш жамоаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Геология вазирлиги билан узвий ҳамкорликда келгусида ҳам Комбинатда коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини янада ошириш, эгалланган марраларни мустаҳкамлаш ҳамда янги мақсад ва марраларни забт этиш йўлида ўз саъй ҳаракатларини изчил давом эттиради.

    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates