Квинсленд технология университети олимаси Катрина Шмид тушунтирганидек, бизнинг кўзларимиз қоронғуда ҳам ишлашдан тўхтамайди, аксинча ёруғликка тақлид қилувчи заиф ички сигналларни яратади. Биз кўрган рангли чироқлар ва тўлқинлар кўзнинг орқа қисмидаги ҳужайралар фаолияти ўзгариши натижасида юзага келади.
Мия бу сигналларни қабул қилади ва уларни тасодифий маълумот сифатида декодлайди. Мия уларнинг реал ёруғликдан келиб чиқмаётганлигини билмайди, шунинг учун биз рангли чироқлар ва аслида реал бўлмаган нақшларга ҳайратланамиз.
Албатта, бу ҳол соғлом инсонларда ҳам кузатилади. Лекин бу ретинал муаммоларнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин.
Аммо исталган киши шунчаки кўзларини босиб ишқаласа ҳам бу иллюзиялар содир бўлиши мумкин. Бироқ, Катрина Шмидга кўра, атайлаб бундай қилиш тавсия этилмайди.