Круиз кемаси Аляска яқинида катта муз бўлаги билан тўқнашиб кетди

    Carnival Spirit круиз кемаси кутилмаганда Аляска қирғоқлари яқинида катта муз бўлаги билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда CNN.

    Ҳодиса оқибатида бортдагилардан ҳеч ким жабрланмади ва кемага зарар етмади. Carnival Cruise тармоғи вакили воқеани “сузувчи муз парчаси билан тасодифий тўқнашув” деб таърифлади.

    5 сентябрь куни Carnival Spirit Аляскадаги Трейси Арм фьорди бўйлаб саёҳатга отлангани хабар қилинганди, у Жуно шаҳридан жанубда жойлашган, ўзининг гўзаллиги ва сувда сузувчи муз бўлаклари билан машҳур сув йўли.

    Кўп ўтмай, ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видеолар пайдо бўлди: бир нечта йўловчилар кема катта муз бўлаги билан тўқнашган ҳолатни суратга олишди.

    Шу билан бирга, йўловчи Саурабх Сингхал Facebookдаги постида воқеа содир бўлганидан сўнг экипаж зарарни баҳолагунга қадар кема бир неча соат ҳаракатланмай турганини маълум қилди.

    Кема корпуси шикастланмагани маълум бўлди ва кема ҳеч қандай талафотсиз ҳаракатланишни давом эттирди, деб хабар беради travelpress.kz.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates