Кучли зилзиладан кейин Япония қирғоқларида цунами содир бўлди

    Кюсю яқинидаги кучли зилзиладан сўнг Япониянинг Миязаки префектураси қирғоқларига баландлиги қайриб бир метргача бўлган тўлқин кўтарилди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

    Телеканал сухандонининг аниқлик киритишича, қирғоқда тахминан 50 сантиметрлик тўлқин қайд этилди.

    Телеканал маълумотларига кўра, Сикоку оролидаги Эхимэ префектураси ҳудудида ҳам баландлиги бир метргача бўлган сув тўлқини юзага келиши кутилмоқда.

    Маҳаллий вақт билан соат 16.43 да Кюсу оролининг жануби-шарқий соҳилида кучли зилзила содир бўлди. Ўчоғи Тинч океанидаги Хюга-Нада денгизида, 30 километр чуқурликда жойлашган.

    Зилзила магнитудаси дастлаб 6,9 балл деб белгиланган бўлса, кейинчалик 7,1 баллга кўтарилди. Беш магнитудали силкинишлар Миязаки ва Кагосима префектураларида ҳам сезилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

    Зилзиладан сўнг Кюсю оролининг шарқий қирғоқлари, шунингдек, Сикокунинг ғарбий ва жанубий қирғоқлари учун цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates