«Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, хандаққа тушиб кетди

    Хавфсизлик 10 апрел 2023 798

    ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонидаги ЙТҲ оқибатларини бартараф этишди.

    Бугун, 10 апрель куни эрталаб «Тошкент – ​​Ўш» халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 216-километрида енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

    Тошкент томон кетаётган «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль хандаққа тушиб кетган.

    Зудлик билан воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган. Қисқа вақт мобайнида машина ер юзасига кўтарилди.

    Ҳодиса вақтида машинада икки киши бўлиб, улар жароҳат олдилар. Жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилди. ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш жараёнида довонда автомобиллар ҳаракати тўхтатилмади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates