Лоғондаги уч авлод учрашувида тантанали ДХМ филиали очилди

    Мамлакатимизда 4 сентябр 2021 1672

    Шунинг учун ҳам мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёналари кунларида Фарғона туманида Қирғизистон, Тожикистон мамлакатлари делегациялари иштирокидаги уч авлод учрашуви ташкил этилди.

    Тантаналар давомида Давлат хизматлари марказининг Лоғон қишлоғидаги филиалининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Делегация вакиллари, меҳмонлар фуқаролар учун филиалда яратилган шароитлар билан танишди. Жумладан, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода шундай деди: «Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш ва бу борада яхлит ва мукаммал тизим яратиш Президент Ш. Мирзиёев давридан бошланганидан хабаримиз бор. Бугун мана шу уч авлод учрашуви баҳонасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишни бевосита кузатдим. Мобил хизматлар учун махсус автобус ва бугунги шохобча менда катта таассурот қолдирди. Сабаби, Тожикистонда ҳам марказга қатнов қийин бўлган ҳудудлар кўп. Хурсанд бўлганим, бундай ислоҳотларнинг барчаси оддий халқ ва тадбиркорлар учун.

    Лоғон қишлоғининг ўзида бешта маҳалла фуқаролари йиғини бор. Унда 16 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бугун қирғиз, тожик биродарларимиз иштирокида очилган ДХМ филиали лоғонликлар билан биргаликда қўшни ҳудудлар – Дамкўл, Аввал каби 15 та МФЙ даги 43 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Бу эса фуқароларимизнинг қийинчиликларига ва қатнов ноқулайликларига барҳам беради, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates