Лондонда ўзбекистонликлар иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди

    Жорий йил 8-9 июнь кунлари Лондон шаҳрида «Бирлашамиз» шиори остида «Ўзбекистон маданияти кунлари ва миллий таомлари фестивали» тадбирлари ўтказиляпти.

    Мазкур тадбир ташкилотчилари сифатида Туризм қўмитаси, «Ватандошлар» жамоат фонди, Ошпазлар уюшмаси жамоаси, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси иштирок этяпти.

    Тадбирлар доирасида Лондондаги Brunel университетининг спорт майдонида Британиядаги ўзбеклар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди.

    Мусобақада ташкилотчилар ва волонтёрлар билан биргаликда 100 нафардан ортиқ иштирокчилар ҳар бири 7 кишилик 16 та жамоага бўлинган ҳолда ўзаро баҳслашдилар.

    Ўзига хос дўстлик мусобақасида «Андижон» жамоаси 1-ўринни, «Legends» футболчилари 2-ўринни қўлга киритган бўлса, WAYU жамоасига 3-ўрин насиб этди.

    Якунда барча мусобақа иштирокчилари эсдалик совғалар билан тақдирланди ҳамда Ўзбекистон ошхонасининг миллий бренди – Палов билан меҳмон қилинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates