Бир кун аввал Мадуро Миллий ассамблеяга 3 декабрь куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра Венесуэла таркибида Гайана-Эссекибо штатини ташкил қилишни назарда тутувчи қонунни қабул қилишни таклиф қилган эди. Давлат раҳбари мазкур ҳудуд аҳолисига ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва Венесуэла аҳолисига шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар бериш режасини тасдиқлади. Шунингдек, у Гайана-Эссекибо интеграль мудофаа зонаси ташкил этилишини эълон қилди.
Аввалроқ Гайана Президенти Ирфаан Али бундай ҳаракатлар тажовуз эканлигини таъкидлаган, у Венесуэла ҳукуматини халқаро ҳуқуқ тамойилларини бузишда айблаган ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиш ниятини билдирган эди, деб хабар беради mir24.tv.