Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги 146-сонли қарорига асосан ташкил қилинган маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли лавозимлари бўйича эълон қилинган 9 346 та лавозимга жорий йилнинг 14 март ҳолатига кўра 35 382 нафар номзоддан ҳужжатлар қабул қилинди.
Номзодлардан ҳужжатлар 15 март 24:00га қадар қабул қилинади.
Маълумот учун, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида имзоланган Тартибга мувофиқ, Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларини малакали ходимлар билан тўлдириш ҳамда ушбу жараённи шаффофлигини таъминлаш очиқ танлов орқали амалга оширилади, деб хабар бермоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.









