Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UNDESA) Рақамли ҳукумат бўлими раҳбари Винченсо Акуаро билан учрашди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, UNDESA ва Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қўшма лойиҳаларини амалга ошириш, БМТ томонидан ташкил этиладиган халқаро тадбирларда Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида UNDESA халқаро тадбирларини ўтказиш бўйича янги майдонча яратиш, Ўрта Осиё давлатларида инсон капиталини ривожлантириш бўйича семинар тренинглар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнгида UNDESA ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида маҳаллий онлайн хизматлар индекси (LOSI) баҳолашини ўтказиш бўйича Англашув Меморандуми имзоланди.








