Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

    Бизнес 8 июн 2023 902

    Ҳукумат қарори (231-сон, 07.06.2023 й.) билан Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Низомга кўра, форс-мажор ҳолатлар Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

    Талабгор форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Савдо-саноат палатасига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.

    Палата тақдим этилган ҳужжатларни 1 иш кунида кўриб чиқади.

    Ҳужжатларда камчилик бўлса, талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни 10 кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборилади.

    Форс-мажор ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор 15 кун муддатда қабул қилинади.

    Сертификат бериш рад этилган тақдирда, 3 кун муддатда талабгорга асослантирилган жавоб хати юборилади.

    Сертификат расмийлаштирилган тақдирда, талабгорга 1 кун ичида маълум қилиниб, сертификат расмий веб-сайтда эълон қилинади.

    Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

    Мазкур тартиб ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартлари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларга нисбатан татбиқ қилинмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates