Малави вице-президенти авиаҳалокатга учраб, ҳаётдан кўз юмди

    Малави вице-президенти Саулос Чилима собиқ адлия вазирининг дафн маросимига учаётган эди.

    Чилима ва яна тўққиз йўловчи бўлган самолёт Малави пойтахти Лилонгве шаҳридан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай радарлардан ғойиб бўлган.

    Малави вице-президенти Саулос Чилима ва унга ҳамроҳ бўлган тўққиз киши бўлган самолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради The Sun газетаси президент маъмуриятига таяниб.

    “Вице-президент, ҳурматли доктор Саулос Клаус Чилимани олиб кетаётган самолёт бугун эрталаб Чикангава ўрмонида топилди. Афсуски, ҳалокат оқибатида бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди”, дейилади президент маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

    Малави етакчиси Лазарус Чаквера миллий мотам куни деб эълон қилди ва бугундан бошлаб дафн маросимигача барча байроқларни туширишни буюрди. Ҳалокатга учраган самолётда вице-президентдан ташқари собиқ биринчи хоним Патриси Шанил Мулузи ҳам учган. У Малавини 1994 йилдан 2004 йилгача бошқарган иккинчи президенти Бакили Мулузининг рафиқаси эди. Малави вице-президенти Саулос Чилима 51 ёшда эди ва оилали ва икки фарзанднинг отаси эди. Чилима 2014 йилдан буён вице-президент лавозимини фаолият юритиб келаётган эди, деб хабар беради rbc.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates