Малайзия компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратади

    Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг «FIVE Petroleum Malaysia» компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама этилди.

    Кинг Лим шу йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтган бизнес-форумда вилоят ҳокимлиги билан алюминий банкалар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича эришилган келишувни амалга оширишдан манфаатдор эканини маълум қилди.

    «FIVE Petroleum Malaysia» раҳбари компания томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган алюминий банкаларини етказиб беришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Малайзия томони билан Тошкент шаҳри ва кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани ҳам амалга ошириш ишларини бошлашга келишиб олинди.

    Учрашувда компания вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш тўғрисида келишилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «FIVE Petroleum Malaysia» компаниясига 2020 йилда асос солинган. Компания Малайзия бўйлаб 110 дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини бошқаради. Шунингдек, 400 дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларига эга «BHPetrol» компаниясининг 60 фоиз улушига эгалик қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates