баннер
23 апр 2025
08:04

    Малайзиянинг йирик савдо марказларидан бирида Регистон майдони кўринишида павильон ташкил этилади

    Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Малайзиянинг Селангор штатидаги "1 Utama" савдо марказининг реклама ва тарғибот масалалари бўйича менежери Яп Йи Ленг билан музокара ўтказди.

    Унда мамлакатимизнинг бой маданияти, туризм салоҳияти ва юртимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини Малайзияда кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Яп Йи Ленгнинг айтишича, Рамазон ойи муносабати билан 2025 йил 7 мартдан 6 апрелгача "Hari Raya" тарғибот ойлиги доирасида маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдо-ярмаркасини ўтказиш режалаштирилмоқда.

    Томонлар "1 Utama" савдо марказида бўлиб ўтадиган мазкур савдо-ярмаркасини ўтказишда ҳамкорлик қилиш, жумладан мазкур савдо-марказида ажратилган майдонда Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони кўринишида павильон ташкил этиш хусусида фикр алмашилди.

    Музокаралар натижасида мазкур тадбирда Ўзбекистон озиқ-овқат корхоналари, ҳунармандлари ва туроператорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши учун махсус стендлар ажратишга келишиб олинди.

    Малайзия томонига кўра, тадбир давомида ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақсларининг намойиш этилиши малайзияликларнинг Ўзбекистон санъатига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

    "1 Utama" савдо-кўнгилочар мажмуаси 1995 йилда "Bandar Utama City Centre" компанияси томонидан қурилган. Мажмуа Малайзиянинг энг йирик савдо марказларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу мажмуада 700 дан ортиқ савдо нуқталари фаолият олиб бормоқда. Савдо маркази маъмурияти ҳар йили Рамазон ойига бағишлаб мажмуанинг асосий майдонида ҳалол озиқ-овқатлар ва бошқа маҳсулотлар савдо-ярмаркасини ўтказиб келади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech