Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти АСЕАН мамлакатларида тарғиб этилади

    Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Малайзиянинг «AirAsia X» авиакомпанияси бош директори Бенямин Исмаил билан учрашди.

    Учрашувда Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг очилиши арафасида қўшма маркетинг кампаниясини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Илк парвоз 2025 йил 14 ноябрга режалаштирилган. Кампания доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида АСЕАН мамлакатларининг асосий бозорларида бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказиш кўзда тутилган.

    Томонлар «AirAsia X» билан ҳамкорлик туризм соҳасини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратиши, мамлакатлар ўртасидаги сайёҳлик алмашинувини кучайтириши ва ўзаро иқтисодий ўсишга ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates