«Air Asia» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун берилган рухсатномани инобатга олган ҳолда, Малайзиядан сайёҳларни жалб этиш истиқболлари ва қўшма маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида зиёрат ва туризм сафарларини уйғунлаштирувчи «Умра плюс» дастури доирасида Малайзия фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш учун сайёҳлик пакетларини янада чуқурроқ ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.