баннер
31 мар 2025
04:48

    Туризм қўмитаси ва МАТТА Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга келишиб олди

    Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Куала-Лумпур шаҳрида МАТТА (Малайзия туристик компаниялари ва туроператорлар ассоциацияси) вице-президенти Шайх Авад ва бош менежери Мазия Миҳат билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистонни зиёрат, маданий, тарихий ва қишки туризм йўналиши сифатида Малайзияда тарғиб қилиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзбекистонга ташриф буюришни ўз ичига олган «Умра плюс» дастурига ихтисослашган туроператорларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашув якунида Ўзбекистонни тарғиб қилиш бўйича қўшма маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш, Малайзия вакиллари учун махсус инфо- ва пресс-турлар ташкил этиш, шунингдек, томонларнинг икки мамлакат халқаро туризм тадбирларида ўзаро иштирок этиши бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech