Малида 100 дан ортиқ одам жазирама иссиқ туфайли ҳаётдан кўз юмди

    Сўнгги ҳафталарда Малида кузатилаётган доимий иссиқ ҳаво туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 100 нафардан ошди.

    Биргина пойтахт Бамакодаги Габриэль Туре касалхонасига 102 киши жойлаштирилди, улар кейинчалик вафот этишди.

    Ўтган ҳафтада мамлакат жануби-ғарбидаги Кайес шаҳрида Цельсий шкаласи бўйича 48,5 даража ҳаво ҳарорати қайд этилди, бу кузатув даврида бутун Африка бўйлаб апрель ойи учун тарихий максимал даражадир.

    Мутахассислар Малидаги мисли кўрилмаган иссиқликни Эль-Ниньо об-ҳаво ҳодисаси билан боғлашмоқда. Африкалик метеорологларнинг огоҳлантиришича, Эль-Ниньо шу йилнинг июлигача дунёнинг турли минтақаларида об-ҳавога фаол таъсир қилади, шундан сўнг унинг таъсири пасая бошлайди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates