Мамлакатда йўлларни барқарор ривожлантириш ва улардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда?

    Урбанизация 3 ноябр 2023 841

    Бугунги кунда иқтисодий барқарор ўсиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашнинг асосий омилларидан бири бу йўл ҳаракати тизимини ривожлантиришдир. Бу борада сўнгги йилларда мамлакатимизда қатор тизимли ишлар олиб бориляпти.

    Жумладан, жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда:

    Хусусан:

    1) Автобус хизматларини такомиллаштириш борасида 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳри учун 200 дона ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли, 190 дона катта сиғимли MAN русумли автобуслар, илк бор 20 дона замонавий электробуслар харид қилинди. Бундан ташқари, метан газ ёқилғисида ҳаракатланувчи 500 та катта сиғимли “YOUTONG” ва 200 та ўта катта сиғимли “KINGLONG” автобуслари ҳамда 302 та “YOUTONG” электробуслари келтирилди.

    Бунинг натижасида 2022 йилга нисбатан жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сонини 31 фоизга (1 485 тадан 1 959 тагача) ва автобусларнинг кунлик қатновлар сонини 69 офизга (14 999 тадан 25 404 тагача) оширишга эришилди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, йўллардаги тирбандликлар туфайли бугунги кунда фуқаролар икки-уч йил олдингига қараганда 2 баробар кўп вақтини йўлда ўтказмоқда. Баъзида тирбандликларда транспорт оқимининг ўртача тезлиги соатига 7 км га тушади.

    Шу сабабли, аҳоли орасида жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини оишириш мақсадида автобусларнинг мунтазам ва бир маромдаги ҳаракатинини ташкил этиш таъминланди – 2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 186,6 км алоҳида ажратилган йўлаклар ажратилиб, хозирги кунда бундан 48,2 км ташкил этилган.

    2) Тошкент метрополитенини ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, 2016 йилда давлатимиз Раҳбари томонидан метро қурилишини давом эттиришга қаратилган қатор қарорлар имзоланди.

    Жумладан,

    – 2016 йил 7 ноябрдаги “Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясининг иккинчи босқичини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2653-сонли қарори. Унга мувофиқ Юнусобод метро линиясининг 2,9 км узунликдаги 2 та “Туркистон” ва “Юнусобод” станциялари қурилди;

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги “Тошкент метрополитенининг Сергели линиясини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2664-сонли қарори. Унга мувофиқ 2020 йил декабрь ойида 7 км узунликдаги янги Сергели метро линиясининг 5 та станцияси қурилди ва фойдаланишга топширилди;

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2979-сон қарори. Унга мувофиқ “Тошкент шаҳрида ҳалқа ер усти метро линиясини қуриш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Бунинг натижасиди сўнгги 7 йил ичида метро бекатлари сони 29 тадан 50 тага етказилиб, янги замонавий 21 бекат қурилди, йўналишлар масофаси эса 38 км.дан 70 км.га етказилди – 32 км.га қўшимча метрополитен йўллари қурилди.

    Шу билан бирга ушбу қисқа даврда 15 та янги метро поездлари харид қилинди ва эски вагонлар қайта тамирланди. 2024 йилда эса қўшимча 40 та янги метро поездлари харид қилиниши режалаштирилган.

    Бундан ташқари таъкидлаш жоизки, нафақа ёшидаги кексаларга жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб метрополитендан фойдаланиш учун бепул хизмат кўрсатилмоқда.

    3) Пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиш мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури доирасида:

    1) янги йўл белгилари ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келганлари эса таъмирланди;

    2) мактаблар олдида тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилди;

    3) янги светофор объектлари қурилиб, яроқсиз ҳолга келган светофор объектлари реконструкция қилинди;

    4) пиёдалар светофори объектлари қурилиб, эски светофор объектлари реконструкция қилинди;

    5) йўл ётиқ чизиқлари чизилди, тротуар ва велосипед йўлаклари қурилди;

    6) аҳоли пунктларида йўллар сунъий ёритилди ва ҳ.к.

    Шу билан бирга, 2023 йилдан бошлаб “Диққат пиёда” профилактик тадбири Тошкент шаҳри доирасида 12 туман кесимида ўтқазаилмоқда. Бундан мақсад пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиш ва уларнинг хавфсизлик даражасини ошириш.

    4) Йўл инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиш мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-316-сон ва “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда:

    а) аҳоли пунктларидаги кесиб ўтиш белгиланмаган жойларда йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ҳаракатидан чекловчи воситалар (панжаралар) ўрнатилди;

    б) қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи тўсиқлар ва темир тўсиқлар ўрнатилди;

    в) йўлларнинг қатнов қисми таъмирланди ва чорраҳаларнинг геометрик параметрларини ўзгартириш йўли билан уларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилди;

    г) автомобиль йўлларидаги орқага қайрилиб олиш жойлари «Томчисимон» қайрилиб олиш шаклига ўзгартирилди;

    д) транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм кўрсаткичларини назорат қилиш пунктлари ташкил этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates