Мамлакатимиз ОТМ ва ихтисослаштирилган мактаблари “Huawei” компанияси билан ҳамкорликда рақамлаштирилади

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда “Huawei” компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Yao Szyan ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

    Учрашувда Ўзбекистон Президентининг мамлакатни минтақавий IТ хабга айлантириш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмаси, мобил алоқа, маълумотлар базалари ва IТ таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати грантлари асосида мамлакатимизда ОТМ ва ихтисослаштирилган мактабларни рақамлаштириш ҳамда Электрон ҳукумат маълумотларни сақлаш маркази лойиҳасини кенгайтириш бўйича таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

    Шу билан бирга, 2022 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган “ICTWEEK UZBEKISTAN–2022” AКТ ҳафталиги доирасида имзоланган ҳужжатлар асосида Сурхондарё вилоятида IТ Парк ва компанияси ҳамкорликда ташкил этилаётган БПО маркази ҳам компания билан биргаликда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳамкорларнинг давоми экани алоҳида эътироф этилди.

    Шунингдек, БПО марказларини бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ва уларнинг сонини оширишда компания билан ҳамкорликда ишлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates