Саида Мирзиёева иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга борди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга борди ва жойлардаги аҳволни ўрганди.

    «Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёевага Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат юклатилганди.