Маънавиятли ёшлар ватан таянчи

    Бу каби тадбирларни мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўтказиб келяпмиз.

    Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

    Маълумки, Президентимиз ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари суриб, ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари давлат сиёсати даражасида эътиборга олинди.

    Янги Ўзбекистон тарихий босқичига қадам қўйилган илк кунлардан буён миллий етакчимиз томонидан алоҳида ва узлуксиз эътибор берилаётган масала маънавият ва маърифат бўлгани ҳолда, бой ва ҳеч кимда йўқ тарихий-маданий меросимиз қадр-қимматини ўрнига қўйиш, уни чуқур ўрганиш, ундан таълим ва тарбиядек ўта зарур ва нозик соҳада унумли фойдаланишга алоҳида урғу бериб келинаётгани ҳам ҳақиқатдир. Кенгашнинг бу галги йиғилишида эса давлатимиз раҳбари ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, келганда ҳам юрак ютиб кўтариб чиқиши амримаҳол мавзуни ўртага ташлади, унинг мағзини чақиб, турмушга татбиқ қилиш йўлларини ҳам кўрсатиб берди.

    Мамлакатимиз ҳаётида тарихий бир воқеа бўлди. Давлатимиз раҳбари бир фикрни айтилар. Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони, руҳи маънавиятдир. Чунки маънавий асосларсиз, маънавий негизларсиз, маънавий қадриятларсиз маънавий-миллий руҳсиз ҳеч бир давлат ўзининг юксак мақсадларига эриша олмайди. Агар биз боболаримиз яратган иккита Ренессанснинг асосига назар ташлайдиган бўлсак, иккаласида ҳам ўша иқтисодий ривожланиш билан руҳий ривожланиш уйғунлигини кўрамиз. Давлатимиз раҳбари бугун бизга янги тизимни кўрсатиб берди.

    Давлатимиз раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилиши институтимизда маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни янада тизимли ва самарали ташкил этишга катта туртки бўлди. Шу ўринда айтиш жоизки, 2020 йилда 70 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлари, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

    Бу каби тадбирларни мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўтказиб келяпмиз.

    Бундан ташқари, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида курсантлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор қаратамиз. Хусусан, буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг таваллуднинг 579 йиллиги, буюк давлат арбоби ва саркарда, адиб ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537, Абдулла Қодирий таваллудининг 126 йиллиги муносабати билан 10 дан ортиқ ижодий кечалар ташкил этилди.

    Институт офицер, сержант ва курсантларининг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Институт офицер ва курсантларининг насрий ва назмий ижод намуналаридан иборат “Қалб гавҳарлари” номли тўплам ҳамда курсант М.Темировнинг “Умрим баҳори” номли шеърий тўпламини чоп эттирдик. Институтда “Янги аср авлоди” ва “Ўзбекистон” нашриётлари билан ҳамкорликда кўплаб китоб ярмаркалари ташкил этилди.

    “Мени ўзгартирган китоб” онлайн танлови эса курсантларимиз орасидан янги-янги иқтидорларни кашф этишимизга хизмат қилди.

    2021 йилда бу каби тизимли ишларимиз салмоғини янада кўпайтиришга киришганимиз баробарида мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан айрим таклифларни айтиб ўтишни жоиз топдим.

    Жумладан, ҳарбий-тарихий фестивалларни ташкил этиш орқали Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Шохрух ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк аждодларимизнинг ҳарбий ва маънавий жасоратларини ёшлар онгига чуқур сингдиришга эришишимиз мумкин.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тарихий ва ҳарбий-ватанпарварлик йўналишда ёзилган насрий ва назмий асарлар танловини ўтказиш эса ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

    Шунингдек, “Мен шу юрт фарзандиман” рукнида туркум кўрсатувлар ташкил этиш, “Авлодлар учрашуви” лойиҳаси асосида барча таълим муассасаларида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари билан уюшмаган ёшларнинг учрашувларини ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади, назаримизда. Бундан ташқари, ёшларнинг ижодий фикрлашини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” лойиҳасини амалга оширишдек эзгу мақсадлар сари интилишимиз, уларга албатта етишимиз керак.

    Хулоса қилиб айтганда, маънавият – инсонинг маълум даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини ифодаловчи тушунчадир. Шу нуқтаи назардан, ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, юртимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш йўлида барчамиз бирдек масъул бўлишимиз лозим.

    Рахматилла Гаипназаров,

    Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти

    Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази бошлиғи,

    божхона хизмати майори,

    Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates