Мақола учун қилинган таҳдид юзасидан Бош прокуратура ўрганиш олиб бормоқда

    Хавфсизлик 5 сентябр 2020 1704

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

    Ижтимоий тармоқларда "Мақолам учун маҳалла раиси таҳдид қилди, дадамни дўппослашди" сарлавҳали хабар тарқалган.

    Хабарда "Навоий зиёси" газетасида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти юзасидан танқидий мақола чиқарилганлиги сабабли Кармана тумани, Боғишамол маҳалласи раиси томонидан муаллифга таҳдид қилинганлиги ва бошқа ҳолатлар кўрсатилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат Навоий вилояти прокуратураси томонидан Бош прокуратура назорати остида ўрганилмоқда.

    Ўрганиш натижалари ҳақида хабар қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates