Самарқандда 6 ёшли болани калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 6 ёшли ўгай ўғлини калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда  Болалар омбудсмани маълум қилди.

    Бир неча кун олдин 36 ёшли Ш.Н. ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д.нинг 6 яшар ўғлини яшаш хонадони ҳовлисида камар билан калтаклаган.

    Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида болага нисбатан зўравонлик қилган шахсга нисбатан 28 июнь куни Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.

    Болага нисбатан бу каби зўравонликка йўл қўйганлар ким бўлишидан қатъи назар, тегишли жавобгарликка тортилиши шарт. Бола давлат ва қонун ҳимоясида, — дейилади хабарда.