Қуёшда қолган пластик сув идишлари саратонга олиб келиши мумкин – тадқиқот

    Қуёшда қолган 6 турдаги пластик сув идишлари Жинан университетининг Гуангдонг лабораторияси томонидан ўрганиб чиқилди.

    Уларнинг барчасидан ултрабинафша нурланиши ва иссиқлик таъсирида чиқадиган алкан, алкен, спирт, алдегид, кислота ва канцерогенлар каби зарарли кимёвий моддалар топилган.

    Тадқиқотда ултрабинафша ва қуёш нурланишида чиқариладиган моддаларнинг турлари ва зарарлари чуқур ўрганилган. Лабораториянинг етакчи тадқиқотчиси Доктор Ҳуасе Оунинг таъкидлашича, бундай идишлардан тез-тез фойдаланиш хавфли ўсмаларга олиб келиши мумкин. “Тадқиқотимиз пластик сув идишлари қуёш нури таъсирида соғлиқ учун хавф туғдирувчи заҳарли бирикмаларни чиқариши ҳақида ишончли далиллар беради. Истеъмолчилар бу хавфлардан хабардор бўлишлари керак”, – деди у.

    Тадқиқотчилар ичимлик сув хавфсизлигини кафолатлаш учун сақлаш шароитларини жиддий назоратга олиш ва инсон саломатлигига зарар етказмайдиган материаллар устида ишлаш кераклигини тавсия қиляпти.