Марказий банк ижтимоий тармоқлардаги сохта каналлар ҳамда веб-саҳифалардан огоҳлантирди

    Молия 27 декабр 2022 1807

    Кўринишидан банклар, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий сайтига ўхшаш сохта веб-саҳифалар ва уларнинг номи билан очилган турли сохта каналларнинг сони ортиб бормоқда.

    Бугунги кунда улар орқали янги йил байрами муносабати билан акциялар, қимматбаҳо совғалар, давлат томонидан бериладиган нафақалар, кам фоизли кредитлар ва катта миқдордаги пул ютуқлари тўғрисидаги эълонлар кўпаймоқда.

    Уларнинг хақиқийлигини расмий манбалардан текширмаслик, фирибгарларнинг алдовига ишониб сохта веб-сайт ва каналларда шахсий маълумотларни киритиш натижасида айрим фойдаланувчилар ўзларининг пластик карта билан боғлиқ ҳамда банк ёки тўлов ташкилотларининг мобил иловаси аккаунтлари тўғрисидаги маълумотларни, сир тутилиши лозим бўлган бир марталик тасдиқлаш кодларни ошкор этмоқда, дейилади Марказий банк хабарида.

    Фирибгарлар юқоридаги маълумотларни қўлга киритса, улардан фойдаланиб мобил иловаларни рухсатсиз бошқариш хуқуқига эга бўлиши мумкин.

    Бундай ноҳуш холатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк огоҳлантиради:

    ▪️эълонлардаги ҳар қандай акциялар, пул ютуқлари ва бошқа таклифларни ташкилотларнинг расмий веб-саҳифасидан қайта текширинг;
    ▪️веб-саҳифанинг расмийлигига ишонч хосил қилмасдан уларга ўз шахсий маълумотларингизни киритманг;
    ▪️ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган, акция ва ютуқли лотерея ўйинлари тўғрисидаги рекламалар келтирилган ҳаволаларни текширмасдан туриб очманг;
    ▪️ўзингиз расмий эканлигига ишонч хосил қилмаган веб-саҳифалар ҳаволаларини бошқаларга тарқатманг.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates