Марказий банк вакиллари Озарбайжон ҳамда Марказий Осиё давлатлари минтақавий учрашувида иштирок этди

    Боку шаҳрида Озарбайжон ҳамда Марказий Осиё давлатлари Марказий банклари тўлов тизимлари мутахассисларининг минтақавий учрашуви бўлиб ўтди.

    Унда иштирокчилар тўлов тизимлари, молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик соҳалари бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳамда тажриба алмашиш имконига эга бўлди.

    Ўзбекистон Марказий банки ходимлари учрашув доирасида «Suptech ва Regtech» мавзусида тақдимот ўтказди. Тақдимот давомида назорат ва тартибга солиш тизимларининг самарадорлигини оширишда илғор технологиялардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, вакилларимиз «Киберхавфсизликнинг аҳамияти» мавзусида маъруза қилди. Унда рақамли таҳдидлар кучайиб бораётган бир шароитда киберхавфсизликни таъминлаш маълумотлар ва ахборот тизимларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиши кўрсатиб ўтилди.

    Тадбирда Озарбайжон тўлов саноатидаги сўнгги тенденциялар, Қозоғистон мисолида Open API ва Open Bankingни жорий этиш, Қирғизистон Республикаси тўлов тизимини рақамлаштириш ҳамда Марказий банкларда рақамли валюталарни (CBDCs) ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, иштирокчилар FinTech ларни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда Озарбайжонда очиқ банкинг жорий этилишини кўриб чиқди.

    Бундан ташқари, Марказий банклар ўртасида киберхавфсизлик бўйича маълумот алмашиш, ички карта инфратузилмасини марказлаштириш, тезкор тўлов тизимлари ҳамда масофавий ва трансчегаравий идентификация тизимларини интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, тўлов хизматларини етказиб берувчилар фаолиятини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама этилди.

    Мазкур тадбир минтақада замонавий молиявий технологияларни ривожлантириш учун ҳамкорлик ва тажриба алмашишни мустаҳкамлаш бўйича муҳим платформага айланди. Тадбир иштирокчилари тўлов тизимларини ривожлантириш ва интеграция қилиш бўйича қўшма стратегияларни ишлаб чиқди ҳамда ҳамкорликни давом эттириш ва марказий банклар ўртасида маълумот алмашиш бўйича келишувлар тузди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates