Ўз навбатида, Марказий банк вакиллари томонидан хорижий ҳамкасбларга республикадаги омонатларнинг ҳимояланишини таъминлаш тизими, хусусан, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди, банкларнинг фонд олдидаги мажбуриятлари ва фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, делегация вакилларига янги таҳрирдаги «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг асосий жиҳатлари ёритиб берилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.