Маск Apple ва OpenAIга қарши судга даъво киритди

    Маск Apple ва OpenAIга қарши судга мурожаат қилиб, уларни монополияда айблади.

    Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск душанба куни Apple ва ChatGPT чатбот ишлаб чиқарувчиси OpenAIга қарши судга мурожаат қилиб, уларни монополияни сақлаб қолиш ва сунъий интеллект соҳасидаги рақобатчиларга қарши курашиш учун бозорларни тўсиб қўйганликда айблади, дейилади айблов хулосасида.

    Маск 12 август куни Apple компанияси суъий интеллект бозорида OpenAIдан ташқари бошқа фирмаларга App Store рейтингида биринчи ўринга чиқишига тўсқинлик қилаётганини ва буни “монополияга қарши қонунбузарлик” эканини айтди ва шунингдек, унинг xAI сунъий интеллект компанияси судга мурожаат қилишига ваъда берди.

    “Икки монополист инсоният томонидан яратилган энг кучли технология: сунъий интеллект туфайли тез ривожланаётган дунёда доимий ҳукмронлигини таъминлаш учун кучларини бирлаштирди. Айбланувчилар Apple ва OpenAI биргаликда ишлаган ҳолда ўзларининг монополияларини сақлаб қолиш ва X ва xAI каби инноваторлар рақобатини олдини олиш учун бозорларни қулфлаб қўйишди, дейилади судга киритилган даъвода.

    Айблов хулосасида таъкидланишича, даъво нафақат технологик компанияларнинг рақобатга зид хатти-ҳаракатларини тўхтатиш, балки “миллиардлаб доллар товон тўлаш”ни ҳам кўзлайди.

    xAI 2023 йил ноябрь ойида тақдим этилган Grok сунъий интеллектини ишлаб чиқмоқда. 2024 йил март ойида xAI Grokнинг манба кодини очди.

    OpenAIнинг ChatGPT чатботи 2022 йил ноябрь ойи охирида ишга туширилганидан бери машҳурликка эришди ва бир ҳафтадан камроқ вақт ичида ўзининг биринчи миллион фойдаланувчисига эга бўлди. Маск 2015 йилда ташкилот ҳаммуассисларидан бири бўлган, бироқ кейинчалик стартап билан алоқаларини узган, деб хабар берди ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates