Европага йўл олган кемадаги йўловчиларнинг аксарияти Сенегал ва Гамбия фуқароларидир.
Аввалроқ Халқаро миграция ташкилоти 22 июль куни Мавритания пойтахти Нуакхот яқинида кема ағдарилиб кетишидан олдин 300 га яқин одам Гамбия қирғоқларида қайиққа ўтириб, Атлантика океанида етти кун сузганини маълум қилган эди.
Ташкилотнинг таъкидлашича, Мавритания қирғоқлари яқинида ҳалокат “Ғарбий Атлантика йўналиши бўйлаб миграция кучайиши фонида содир бўлди, бу ерда кўплаб муҳожирлар яхшироқ имкониятлар излаш ёки ўз мамлакатларида қийин вазиятлардан қочиш учун хавфли саёҳатларни амалга оширишади”.
Ғарбий Африка мамлакатлари қирғоқларидан Европага ноқонуний муҳожирларни олиб ўтишга уринишлар одатий ҳолга айланган. Уларнинг кўпинча шу мақсад учун яроқсиз кемаларда узоқ масофаларга йўл олиши фожиага ва одамларнинг ўлимига олиб келади, деб хабар беради tass.ru.