Махсус кўргазмали деворий лавҳа тайёрланди

    Маълумки, Франциядаги Лувр музейида “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма давом этяпти.

    Ўзбекистоннинг Лувр музейидаги ушбу кенг миқёсли кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Европа ҳудудида содир бўлган залварли тарихий воқеаларни қулай ва қиёсий тарзда яққол гавдалантириш мақсадида даврлар солномаси акс эттирилган махсус кўргазмали деворий лавҳа тайёрланди.

    Кўргазманинг бош илмий муҳофизи Рокко Ранте томонидан Ўзбекистон ва Лувр турли музей осори атиқаларининг саналарига ишора этиш орқали яратилган деворий лавҳа, кўргазма қамраб олувчи даврларда мамлакатимиз ва Европа ҳудудида қандай тарихий воқеалар содир бўлганини тўлақонли акс эттириб туради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates