Май охиридан бери дала ёнғинлари майдони 14,5 минг гектардан ошди — “Ўзбеккосмос“

    Маълумотларга кўра, асосан Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилмоқда.

    Қайд этилишича, “Ўзбеккосмос“ агентлигининг ишга туширган мониторинг портали маълумотларига кўра, агентлик май ойининг охиридан дала ёнғинларини сунъий йўлдошлар орқали кузатишни бошлаганидан буён ёниш қайд этилган майдон 14,5 минг гектардан ошган.

    Ғалладан бўшаган ерлар асосан Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилмоқда.

    • Андижон вилояти — 573 та,
    • Сурхондарё вилояти — 275 та,
    • Тошкент вилояти — 230 та.

    Мониторинг маълумотларига кўра, ёз бошидан бери ёнғинлар сонида барқарор ўсиш кузатилмоқда. 3 июннинг ўзида 21 та ҳолат қайд этилган, иккинчи сакраш 11 июнь куни содир бўлганўшанда бир кунда 53 та ёнғин қайд этилган. Ойнинг иккинчи ярмида ўсиш тезлашган: 23 ва 24 июнда мос равишда 81 ва 88 та ёнғин қайд этилган, 28 июнда — 140 та, 30 июнда — 136 та.

    Эслатиб ўтамиз аввалроқ, агентлик одамларга фотосуратлар ва жойлашув маълумотларини тўғридан-тўғри юбориш орқали янги ёнғин зоналари ҳақида хабар бериш имконини берувчи Telegram ботини ишга туширганди.