МДҲ давлатлари курсантлари ўртасида халқаро олимпиада бошланди

    Қуролли Кучлари академияси ўқув жараёнини таъминлаш базасида МДҲга аъзо давлатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида «Ҳарбий-касбий тайёргарлик» йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиаданинг финал босқичи бошланди.

    Унда Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларидан 6 жамоа беллашишининг ўзи бу галги мусобақанинг нечоғли муросасиз ва қизғин баҳслар асосида кечишини англатиб турибди.

    Дастлаб қуръа ташлаш йўли билан жамоаларнинг шартларни бажариш кетма-кетлиги аниқланди. Олимпиадада асосий жамоалардан ташқари яна 3 та мезбон жамоамиз ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

    Олимпиада иштирокчилари беш кун мобайнида «Тиббий тайёргарлик» «Ўқувда қийин – жангда осон», «Кимёвий ҳимоя», «Ориэнтирлаш», «Халқаро гуманитар ҳуқуқ», «Қуролсоз», «Дуэль», «Мерган», «Армия биатлони», «Йўлак» каби мусобақаларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказадилар.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates