МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    2023 йил 29 ноябрда Минск шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Гибрид шаклида шаклида бўлиб ўтган муҳокамаларда Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ҳамда Ҳамдўстлик Бош котиби ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди. Делегация таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев ҳам қатнашди.

    Тадбирда сўз олган МДҲ Бош котиби С.Лебедев ушбу Комиссия ҳамдўстлик мамлакатларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим восита бўлишига умид билдирди.

    Йиғилишда Комиссиянинг 2024-2025 йилги иш режасига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, Комиссия аъзолари ушбу йўналишда МДҲга аъзо давлатлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаши таъкидланди ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати билан баёнот қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates