Бу ҳақда Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган экстремал ҳарорат мониторинги бўйича ҳафталик ҳисоботида айтилади.
Мексика кўрфази соҳилидаги Веракрус штати ўлимлар сони бўйича етакчилар қаторидан жой олишда давом этмоқда. Бу ерда 56 киши ҳалок бўлди. Ўлим кўрсаткичи бўйича ундан кейинги ўринда Табаско штати бормоқда. У ерда 18 ки ҳаётдан кўз юмди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яқин кунларда мамлакатда ҳаддан ташқари юқори ҳарорат тўлқини давом этишини башорат қилмоқда. Баха Калифорния ва Сонора штатларида термометр кўрсаткичи 45 даражадан ошяпти, деб хабар беради report.az.