Меритократия тамойили муносиб мутахассисларни кашф этади

    Президентимиз 2020 йилги Ёшлар форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги нутқида асосий эътиборни ёшлар келажаги, уларнинг сифатли таълим олиши ҳамда муносиб кадрлар бўлиб етишиши учун етарли шароитларни яратиш каби муҳим масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

    Айниқса, вазирлар, вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар жойларга бориб, ёшлар билан учрашиши, уларнинг муаммоларини ўрганиб, ечимига кўмаклашишлари тўғрисида билдирган фикрлари ҳар бир ёшни келажаги учун манфаатли режалар тузишга ундади, десак муболаға бўлмайди.

    Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасидан иқтидорли ва илмий салоҳиятли ёшларни аниқлаш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига шундай ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, ёшларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали томонидан жойларда соҳалар бўйича давлат бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

    Шундай тадбирлардан бири Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Наманган муҳандислик-технология институтида вилоят қишлоқ ҳўжалиги соҳасида фаолият юритаётган бошқарув органлари раҳбарлари, йирик кластерлар ҳамда соҳага тааллуқли тадбиркорлар вакиллари иштирокида ташкил этилди.

    Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари Шухратжон Тўхтабаев сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёшлар форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ёшларнинг порлоқ келажаги учун билдирган таклиф ва топшириқлари тўғрисида фикр билдириб, мазкур йўналишларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тушунчалар берди.

    Шу билан бирга мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар, кадрлар сиёсати соҳасида олиб борилаётган янгиликлар, шунингдек, номзодларни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни танлаб олиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тутувчи меритократия тамойили қўлланилаётганлигини маълум қилди. Шунингдек, Ш.Тўхтабаев вилоятимизда ҳам қишлоқ ҳўжалиги бошқармасида мавжуд вакант лавозимларига танлов эълон қилинганлиги, танловнинг босқичларидан муваффақиятли ўтган мутахассисларгина лавозимларда ишлаш имкониятига эга бўлганлиги тўғрисида сўзлади.

    Наманган вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов эса қишлоқ ҳўжалиги соҳасида бугунги кунда эришилаётган ютуқлар ва мавжуд муаммолар, замонавий кадрларга бўлган эҳтиёж, маҳаллий хом ашёларни (пахта ва табиий толаларни) қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, олий таълим муассасалари битирувчиларининг амалиёт ўташлари учун яратилган шароитлар, келгусида уларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

    Тадбир ёшларни қизиқтирган савол-жавоблар билан давом этди.

    Тадбир давомида қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги замонавий техникалар ва маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

    Иброҳим Ходжиев,

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

    Наманган филиали раҳбари ўринбосари

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates