Ўйин Атланта шаҳрида (Жоржия, АҚШ) бўлиб ўтди.
Голларга Жулиан Алварес (49-дақиқа) ва Лаутаро Мартинес (88-дақиқа) муаллифлик қилишди.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубогидаги 35-учрашувини ўтказди ва бу кўрсаткич бўйича турнир рекордчисига айланди. Аргентиналик футболчи бу борада чилилик дарвозабон Серхио Ливингстонни (34) ўтиб кетди. Канадаликлар билан ўйинда Месси голли узатмани амалга оширди.
Аргентина ва Канада терма жамоалари “А” гуруҳида тўп сурмоқда. Кейинги ўйинда аргентиналиклар чилиликларга, канадаликлар перуликларга қарши майдонга тушишади. Ўйинлар 26 июнь куни бўлиб ўтади, деб хабар беради report.az.