«Тошкент метрополитени» ДУК маъмурияти Ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун сўнгги 5 йил давомида 41 та янги ҳаракат таркиби олиб келинди. Натижада метро вагон паркининг 50 фоиздан зиёд поездлари янгиланди (Бунгача метро поездлари паркида мавжуд ҳаракат таркиблар сони 36 тани ташкил этган).
Ушбу келтирилган янги турдаги поездлар барча замон талаблари асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, ёзнинг жазирамасида махсус совутиш ва совуқ кунларда ўзининг иситиш каби кўплаб қулайликларига эга.
Айтиш керакки, ушбу видео мурожаатда таъкидланган ҳаракат таркиби кўп йиллик фойдаланилаётган эски турдаги ҳаракат таркиби бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан махсус совутиш тизими мавжуд бўлмаган ҳолда ишланган ва бу турдаги қурилма билан жиҳозлаш имконсиз.
Метрополитен янги ҳаракат таркиблари ҳариди йўлга қўйилгани ва жараён давомий тарзда амалга оширилаётганини, босқичма-босқич равишда метро вагон паркидаги поездлар янгиланиши режаланганини маълум қилди.
Шунингдек, бу ишлар давоми сифатида 2025-2026 йиллар давомида яна янги 14 та тўрт вагонли ҳаракат таркиби ҳарид қилиниб, йўналишларга чиқарилиши мақсад қилинган ва бунинг устида керакли ишлар амалга оширилмоқда.









