“MICE” туризмини ривожлантиришда Германия билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

    Туризм 26 май 2023 1714

    Маданият ва туризм вазирлиги ва Германиянинг “Messe Frankfurt” компанияси раҳбарияти иштирокида Ўзбекистонда “Mice” туризмини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Мулоқот жараёнларида Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари У.Азамов, “Messe Frankfurt” вице-президенти Степҳан Курзаски, “BMCA” холдинг директори А.Малик ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

    Маълумот учун, Германиянинг “Messe Frankfurt” компанияси халқаро даражадаги кўргазмалар, конгресслар ва тадбирларни бутун дунё бўйлаб ташкил этишда етакчи ташкилотларидан бири бўлиб, компаниянинг бир қатор мамлакатларда 28 та офислари мавжуд.

    Учрашув давомида, томонлар “Messe Frankfurt” ва Маданият ва туризм вазирлиги туризм йўналишидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон туризм бозорига кириш, соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш юзасидан музокаралар олиб борди. Шунингдек, Ўзбекистонда “MICE” туризмни ривожлантириш мақсадида Хитой ва Европа мамлакатлари тажрибаси бўйича ўрганишлар таҳлили муҳокама этилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида томонлар туризм соҳасида ўтказиладиган келгуси тадбирларни ҳамкорликда ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича келишиб олди.